«Жабҳат ан-Нусра» ва «Аҳрор аш-Шом» жангарилари Алепподаги Майдон ва ал-Муҳофаза туманларини миномётдан ўққа тутди. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги можаро томонларини яраштириш маркази вакили маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Жангарилар томонидан маъмурий бинолар ва турар-жойлар ўққа тутилди. Савдо маркази биноси ва унинг ёнидаги савдо қаторлари вайрон этилди. 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, қирққа яқин тинч аҳоли вакили жароҳатланди», — дея таъкидлаган марказ вакили.
Унинг сўзларига кўра, «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи отрядлари ўт очишни тўхтатиш тартибидан фойдаланиб, мўътадил мухолифат тузилмалари билан бир манзилга жойлашиб олган. Шунингдек, кучларини қайта сафлаб, қурол-аслаҳа ва ўқ-дори захираларини тўлдириб олган ҳамда фаол ҳаракатларга киришган.
Изоҳ (0)