Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексикадаги ҳукмрон Институциявий-инқилобий партия (ИИП) 86 йил мобайнида илк бор тўрт штат — Веракрус, Тамаулипас, Кинтана-Роо ва Дурангодаги губернаторлик сайловларида мағлубиятга учради. 7 июнь, сешанба куни эълон қилинган салкам 100% бюллетенларни қайта ишлаш натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар қилади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

5 июнда бўлиб ўтган овоз бериш якунларига кўра, бир қатор штатларда Демократик инқилоб партияси (ДИП) билан коалицияда сайловларда иштирок этган Миллий ҳаракат партияси (МҲП) 12 минтақадан еттитасида ғалаба қозонди.

2018 йилда президентлик сайловлари бўлиб ўтишини инобатга олганда, ИИП учун айниқса сайловчилар сони бўйича (5,6 миллион киши) мамлакатда учинчи ўринда турадиган Веракрус штатидаги мағлубият аламли бўлди. Янги сайланган губернатор Мигель Анхель Юнес Линарес минтақанинг амалдаги раҳбари Хавьер Дуартени давлат мулкини ўмаришда айблаб, қамоққа жўнатишга ваъда беришга ҳам улгурди.

Ҳукмрон партия беш—олти минтақа, жумладан, Веракрус ва Тамаулипасдаги овоз бериш натижалари қайта кўриб чиқилишини талаб қилиш ниятида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)