Хитой ҳукумати халқаро тўлов тизимлари учун айни пайтда 55 триллион юан (8,4 триллион доллар)га баҳоланаётган мамлакат бозорига йўл очиб беришни режалаштирмоқда, деб ёзади «Ведомости» Хитой Марказий банки ва Банк фаолиятини тартибга солиш комиссиясига таяниб.
Шу билан бирга, хорижий компания Хитойда камида 1 миллиард юань (152,2 миллион доллар) капиталига эга шўъба корхонаси очиши, хавфсизлик стандартлари соҳасидаги маҳаллий қонунчиликка риоя қилиши керак.
Хитойдаги тўлов карталари бозорида етакчи ўринга эга бўлган UnionPay тўлов компанияси янгиликни маъқуллайди. Visa ва MasterCard изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)