Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий миллий разведка бошқармаси бошлиғи генерал Зоҳир ал-Гарбауий, Ироқ Савдо банки бош директори ва мамлакат давлат медиа-тармоғи бошқарувчисини вазифасидан четлатди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Экспертларга кўра, мазкур чоралар ал-Ободий томонидан ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва давлат тизимларида коррупцияни чеклаш сиёсати билан боғлиқ.
Шунингдек, бош вазир мамлакатдаги олтита йирик банк, жумладан, Савдо, «Рафидейн», «Ар-Рашид», саноат ва қишлоқ хўжалик банкларининг янги бошқарувчиларини тайинлади.
Изоҳ (0)