Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти ички ишлар департаменти Ақтўбедаги терактларни содир этишда гумон қилинган 8 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полиция маълумотига кўра, Ақтўбе шаҳрида 5 ва 6 июнда ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун Ақтўбе шаҳрида яшовчи Дмитрий Танатаров, Актюбинск вилояти фуқаролари Арсен Танатаров, Айдос Жубанов, Алибек Акпанбетов, Айдар Башимов ва Арман Айтуган, шунингдек, Қизилўрда вилоятида яшовчи Бакит Куанишбаев ва Оқмола вилояти фуқароси Нурлан Сеилов қидирилмоқда.
Қидирувдагиларнинг энг кичиги 25 ёшда, каттаси эса 31 ёшга тўлиш арафасида.
Аввалроқ Ақтўбедаги терактлар қурбонлари сони 7 кишига етгани хабар қилинганди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра, қурбонларнинг оилаларига 1 миллион тенгедан берилади.
Изоҳ (0)