Жаҳон банки дунё бозоридаги нефть нархи 2016 йилда янада тушишда давом этишини, 2017 йилда эса пасайиш кўтарилиш билан алмашишини кутмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг дунё иқтисодиёти ҳолати ва истиқболлари ҳақидаги янги таҳлилий маърузасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳужжатга кўра, нефтнинг ўртача нархи жорий йилда баррелига 41 долларни ташкил этиши керак. Январда баррелига 51 доллардан иборат рақам айтилган эди. 2017 йил учун эса энди баррелига 50 доллар даражасидаги нефть нархи прогноз қилинмоқда.
Маъруза муаллифлари Халқаро энергетика агентлигига таяниб ёзишича, ОПЕК мамлакатларидан ташқарида нефть қазиб олиш кунига қарийб 0,8 миллион баррелгача пасайиши керак, бу асосан АҚШда кузатилиши айтилмоқда.
Экспертлар, шу билан бирга, воқеалар ривожи уларнинг прогнозини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)