Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти эҳтиёжлари учун ишлаб чиқилган юқори технологияли қурол — рейлган (рельсотрон)ни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». The Wall Street Journal таъкидлашича, Россия қўшинларини даф қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурол снарядларни юқори тезликда чиқара олади ҳамда террорчилар лагерларини ва кемаларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Синовлар чоғида рейлгандан отилган 11 килограммли снаряд еттита пўлат пластинани тешиб ўтиб, уларда диаметри тахминан 13 сантиметрга тенг тешик қолдирди. Замбарак порох ва бошқа портловчи воситаларсиз ишлайди ҳамда электромагнит рельслардан қувват олади, улар снаряд отилишидан олдин, уни тезлаштиради.

Нашр қайд этишича, замбарак АҚШга Хитой ва Россиянинг ҳарбий қувватини «тийиш» имконини беради.

Замбарак тўпининг узунлиги 9,75 метрга тенг. Снаряднинг учиб чиқиш вақтидаги тезлиги соатига 7242 километрга етади. Замбарак бир дақиқада ўн марта тўп отишга улгуради.

Қурол 25—50 минг долларга баҳоланмоқда. Рейлган ишлаши учун 25 МВт энергия талаб қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Иқтисодиёт
Банклар, IT ва саноат: Ўзбекистоннинг энг юқори ойлик тўланган соҳалари эълон қилинди
Маҳаллий
Бўстонлиқдаги хонадонларнинг бирида газ чақнади