Анталияда (Туркия) икки йўловчи йўналишдаги автобуснинг қояга урилиши оқибатида ҳалок бўлди. NTV телеканалига кўра, ҳайдовчи довондаги бурилишда бошқарувни уддалай олмаган ва машина йўл четига чиқиб кетиб, қояга бориб урилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат туфайли 10 киши жабрланган. Йўловчилар Анталиядан Бурсага йўл олганди. Ҳайдовчи полицияга етказилган ва кўрсатма бермоқда.
Мамлакат марказий қисмидаги Йозгат вилоятида яна бир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йозгат—Сивас трассасида ичида 40 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Улар турли даражада жароҳат олган ва яқин орадаги касалхоналарга етказилган.
Изоҳ (0)