29 май, якшанба куни номаълум шахсларнинг қуролли ҳужуми оқибатида Кенияда хавфсизлик кучларининг камида уч ходими ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
«Марҳумлар маҳаллий жамоатлар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланган. Улар якшанба куни эрталаб Кениянинг турли туманларида номаълум кишилар томонидан отиб ташланган. Ҳисоботларга кўра, улардан ҳеч нарса ўғирланмаган. Биз жиноятчиларни қидириш бўйича операцияни давом эттирмоқдамиз», — деди полиция ҳудудий бошлиғи.
Полиция маълумотларига қараганда, ҳужумлар ортида «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи жангарилари турибди. «Синьхуа» хабар беришича, аввалроқ террорчиларга қўшилган 300 дан ортиқ ёшлар маҳаллий жамоатларнинг тинч фуқаролари билан интеграциялашув мақсадида гуруҳ таркибидан чиққан эди.
Изоҳ (0)