Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Барак Обамага Окинавада америкалик собиқ денгиз пиёда аскари томонидан япониялик қизнинг ўлдирилиши муносабати билан норозилик билдирди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари G7 саммити бошланиши арафасида ўтказилган АҚШ президенти билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Обамага норозилик билдирдим. Бу кечириб бўлмас жиноят, у нафақат Окинава, балки бутун Японияни ларзага солди», — дея таъкидлаган Абэ.
Окинава полицияси 19 май куни шу ерда жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасида ишлайдиган собиқ денгиз пиёда аскари, 32 ёшли америкаликни ҳибсга олди. У апрель ойида йўқолиб қолган 20 ёшли япон қизни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Обама мазкур ҳодиса юзасидан ҳамдардлик билдирди ва унинг батафсил текшируви олиб борилишига ҳар томонлама кўмак берилишига ваъда қилди.
Изоҳ (0)