Япония бош вазири Синдзо Абэ Хонсю ороли жанубидаги Миэ префектурасида тахминан III асрда асос солинган Исэ ибодатхонаси остонасида «Катта еттилик» саммити иштирокчиларини қарши олди, деб ёзади «РИА Новости».
Ибодатхонага биринчи бўлиб Франция президенти Франсуа Олланд етиб келди, сўнг бошқа етакчилар ҳам бирин-кетин кириб келди. Абэ уларнинг барчаси билан қучоқлашиб кўришди, аммо энг сўнгги бўлиб келган АҚШ президенти Барак Обама билан қўл сиқишиб қўйди, холос.
Ибодатхона қабулхонасида етакчилар бир-бири билан саломлашди ва япон кедрларини экиш жараёнида қатнашди.
Япония бош вазири танлаган жой ОАВларда турли муносабатларни келтириб чиқарди. Аммо Токио Абэ «еттилик» етакчиларининг синтоийлик ибодатхонасига ташрифидан сиёсий фойда олишни кўзлаётгани ҳақидаги тахминларни рад этди.
Изоҳ (0)