Швеция парламенти НАТОга Тезкор жавоб кучлари (NRF) ҳарбийлари мамлакат ҳудудига киритилиши ҳуқуқини берувчи шартномани маъқуллади. Ҳужжат учун 291 нафар депутат овоз берди, 21 киши қарши чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шартнома Швеция томонидан NRF кучлари жойлаштириладиган манзилига юборилиши чоғида қуруқлик, сув ва ҳавода хавфсизлигини таъминлаш, таъминот ва логистика хизматлари фаолияти учун шароит яратишни кўзда тутади.
Мамлакат аҳолисининг аксарияти мазкур келишувга салбий муносабат билдирган. «Сифо» ижтимоий маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, респондентларнинг 56 фоизи шартномага қарши чиққан, 26 фоизи эса маъқуллаган.
Изоҳ (0)