Нигерия марказий банки миллий валюта курсини АҚШ долларига боғлашдан воз кечди ва янада мослашувчан валюта тартибини танлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур чора маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётида ўсишнинг тўхташини олдини олишга қаратилган. Шу билан бирга, марказий банк раҳбари Годуин Эмфил янги валюта сиёсатига қандай ўтилишига аниқлик киритишдан бош тортди. Мазкур қарор тафсилотлари бир неча кун мобайнида эълон қилинади.
Ҳозирда Нигерияда курс 1 доллар учун 197 найра даражасида қайд этилган.
Изоҳ (0)