Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Lufthansa авиакомпаниясининг Мюнхендан Ванкуверга учаётган самолёти парвоз чоғида лайнер эшигини очишга уринган йўловчи туфайли, Гамбургга шошилинч тарзда қўнишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда «РБК».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Авиакомпаниядагилар таъкидлашича, қўнгандан сўнг, самолёт эшигини очмоқчи бўлган йўловчи рейсдан четлаштирилган.

Гамбург полицияси хабарига кўра, эркакни шифокор кўрикдан ўтказган ва унда руҳий фаолиятнинг бузилишини аниқлаган. Уни маҳаллий психиатрия касалхонасига етказишган.

Самолёт йўловчилари айтиб беришича, лайнер ҳавога кўтарилгач, эркак «тобора кўпроқ хавотирлана бошлаган ва сигарета тутатишга уринган». Самолёт тахминан 11 км баландликка кўтарилгач, у бақирган ҳолда лайнернинг орқа эшигини очмоқчи бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди