Ҳиндистон ўзи ишлаб чиқарган биринчи кўп марталик элтувчи ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Ракета 23 май, душанба куни маҳаллий вақт билан 7:00 (Тошкент вақти билан 6:30) да Андхра-Прадеш штатидаги Шрихарикота космодромидан учирилди. Парвоз муваффақиятли деб эълон қилинди.
Ракета RLV-TD экспериментал номига эга бўлди. Таъкидланишича, уни беш йил давомида ишлаб чиқишган. Унинг узунлиги 6,5 метр, оғирлиги эса 1,75 тоннага тенг. Лойиҳа тахминан 1,4 миллион долларга тушди.
Изоҳ (0)