Бельгиялик Мари Вербау ўзининг уй ҳайвонлари — битта товуқ ва учта эчкисини одатда итларга ўргатиладиган трюкларни бажаришга одатлантирди, деб ёзади Meduza.
Масалан, товуқ хўжайини ҳар қадам ташлаганида, унинг оёқлари орасидан ўтади. Эчкилар эса тўсиқлардан сакраб ўтишни, копток билан ўйнашни ва туёғини бериб саломлашишни билади.
Изоҳ (0)