Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги «Карикатуралар экстремизмга қарши» танлови ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мазкур миллий танловда мамлакатнинг исталган қисмидан профессионал карикатурачилар ҳам, ишқибозлар ҳам экстремистик мафкура хавфли эканлигини кўрсатувчи ишлари билан қатнашиши мумкин. Танлов Саудия Арабистони карикатурачилар ва мультипликаторлар жамияти билан ҳамкорликда ўтказилади», — дея таъкидлаган вазирлик жамоатчилик билан алоқалар бош директори Муҳаммад бин Абдулла ал-Марул.
Изоҳ (0)