• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Йилига 488 млн пост ёхуд Хитойда интернет тарғиботи қандай ишлайди?

    17 май куни эмпирик методларни социал тадқиқотларда қўллаш бўйича мутахассис — профессор Гэри Кинг бошчилигидаги Гарвард университети олимлари «Хитой ҳукумати қандай қилиб ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларни баҳсларсиз чалғитиш мақсадида постлар тайёрлайди» номли ҳисобот эълон қилди. Тадқиқот тафсилотларини Slon келтирмоқда.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Олимлар 2014 йилда хитойлик аноним блогер Xiaolan тармоққа жойлаштирган электрон мактублар архивини таҳлилдан ўтказди. Массив 2300 мактубдан иборат бўлиб, улар Цзяньси провинцияси Цхангонг вилояти интернет тарғиботи бошқармасига «50 центлик партия» (интернетда расмий мафкурани ёқловчи ғоя ва даракларни тарқатувчи интернет фойдаланувчиларининг норасмий бирлашмаси) тарафдорлари йўллаган хатларни ўзида жамлайди.

    Турли баҳоларга кўра, Хитой ҳукумати қарамоғидаги троллар армияси сони 250 мингдан 2 миллион кишигача бориши мумкин. Кинг ва унинг ҳамкасблари Цхангонг вилояти «50 центлик партияси» аъзоларининг 43 минг постини таҳлил қилиб чиқди. Бу рақамларни бутун Хитойга қиёслаб, тадқиқотчилар интернет тарғиботи машинаси йилига 488 миллион пост қолдиришини ҳисоблаб чиқарди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Аноним блогер чоп этган архивда, матндан ташқари, скриншотлар, Word, Excel ва Powerpoint ҳужжатлари бириктирилган хатлар мавжуд. Архивнинг кенглиги ва батафсиллиги боис унинг ҳаққонийлиги шубҳа остига олинмайди.

    «У қандайдир техник йўл билан яратилганининг белгилари йўқ, қўлбола усулда яратиш эса улкан ҳажмдаги иш бўларди», — дейилади ҳисоботда.

    Архивда тилга олинган барча фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқлангани айтилмоқда. Олимлар тролларнинг шахсий маълумотларини (исм-шарифлари, манзиллари ва телефон рақамлари, айрим ҳолларда — фотосуратлари) аниқлашга муваффақ бўлди.

    Электрон мактублардан, шунингдек, партия аъзоларининг фаолияти ҳисоботлари ҳамда уларга юқоридан топшириқлар берилганининг далиллари ўрин олган эди.

    Фото: The Next Web

    Фото: The Next Web

    Гуруҳнинг номи — «50 центлик партия» — ўзига хос тарихга эга. Мишмишларга қараганда, гуруҳ аъзолари ҳар бир пост учун 50 цент пул олади. Аммо мактубларда тролларнинг бу хизматлари учун ҳақ тўланиши борасида бирор из топилмади. Кинг интернетда ўрганиб чиққан постларнинг 99,3 фоизи 200 дан ортиқ ҳукумат ташкилотлари томонидан жойлаштирилган эди. Демак, троллар давлат хизматчилари, уларнинг интернетдаги фаолияти эса асосий вазифасига қўшимчадир.

    Ўрганилган постингларнинг ярмидан кўпроғи ҳукумат сайтларида, қолгани эса ижтимоий тармоқларда қолдирилган. Ҳатто уларнинг барини бирлаштириб турувчи умумий жиҳат ҳам аниқланди: троллар ҳеч қачон баҳсларга кирмайди ва бошқа давлатларни ҳақорат қилмайди. Уларнинг постинглари 80 фоиз ҳолларда кўтаринки руҳда, 13 фоиз ҳолатда эса асоссиз тахмин шаклида бўлади. Масалан, «Хитой тамаддуни гуллаб-яшнаши ва муваффақиятига ҳисса қўшган барчага ҳурмат изҳор этаман! Халқ қаҳрамонлари ўлимсиздир».

    Фото: iGate

    Фото: iGate

    «Улар ҳукуматни, унинг сиёсатини ва етакчиларини танқиддан, ҳатто энг қаттиқ дашномдан ҳимоя қилишга интилмайди; улар дарҳақиқат баҳсли масалаларни четлаб ўтишга уринади. Бунинг ўрнига постингларнинг кўпчилиги кўтаринки руҳда бўлади ёки умумий қадриятларнинг ижобий томонларидан баҳс юритади. Бу, тахминимизча, фойдаланувчилар диққатини охири йўқ танқид, шикоят ва оммавий ҳаракатлардан чалғитишга йўналтирилган муайян стратегиядир», — деб хулоса қилди олимлар.

    Уларнинг фикрича, Хитой ҳукумати ўзи учун асосий таҳдид сифатида ташқи душманни эмас, ўз халқининг норозилигини кўради.

    Фото: «ZN.ua»

    Фото: «ZN.ua»

    Кинг жамоаси Xiaolan архивидан четга чиқа олди. Архив маълумотлари асосида улар алгоритм ишлаб чиқди ҳамда унинг ёрдамида Хитойнинг энг йирик ижтимоий тармоғи бўлмиш Weibo’да тролларни аниқлашга муваффақ бўлди. Улар сохта аккаунтлар орқали ўзлари ажратиб олган фойдаланувчилар билан боғланиб, «Сенинг постларинг мени илҳомлантирди. Сенинг нуқтаи назаринг бировнинг кўрсатмаси билан шаклланганми?» қабилидаги саволлар билан мурожаат қилди. Алгоритм ажратиб берган фойдаланувчиларнинг 59 фоизи ҳукуматга ишлашини тан олди.

    21.05.2016, 19:46   Изоҳ (0)   3949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексика пойтахтида экологик хавфнинг биринчи босқичи эълон қилинди

    21.05.2016, 17:29

    Буюк Британиядаги охирги тамаки фабрикаси ёпилди

    21.05.2016, 17:08

    Порошенко: Донбассни жанглар ёрдамида қайтаришнинг иложи йўқ

    21.05.2016, 16:42

    НАТО Афғонистонда 2016 йилдан сўнг ҳам миссиясини давом эттириши маълум қилинди

    21.05.2016, 12:10

    Россия Кувайтга Совет Иттифоқи қарзини тўлиқ тўлаб берди

    21.05.2016, 12:06

    Польша президенти жой номларида тоталитар тузум тарғиботини ман этувчи қонунни имзолади

    21.05.2016, 11:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.