Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси йўловчи самолётининг радарлар экранидан ғойиб бўлганлигини тасдиқлади. Бу ҳақдаги маълумот компаниянинг Twitter’даги расмий саҳифасига жойлаштирилган, деб хабар берди «Газета.ru».
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳаво кемаси MS804 рейси билан Парижнинг «Шарл-де-Голль» аэропортидан Мисрнинг Қоҳира шаҳрига йўл олган эди.
Самолёт бортида 59 нафар йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзоси бор. Қўшимча маълумот ҳозирча йўқ.
FlightAware порталининг маълумотига қараганда, бу йўналишда Boeing 737-800 самолётлари ҳаракатланади.
Аввалроқ ОАВлар Париждан парвоз қилган Миср йўловчи самолётининг радарлардан ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар қилган эди.
Изоҳ (0)