Апрель охирида Сиктивкар (Россиянинг Коми Республикаси пойтахти)да туғилган бўталоқни яйловда ўтлаб юрган вақтида дайди итлар ғажиб кетди, деб ёзади «Интерфакс» маҳаллий от марказига таяниб.
Итлар Снежана ва Мартин лақабли туяларнинг боласига ҳужум қилган, бу туялар шаҳарда қаҳратон совуқдан қўрқмаслиги ва болаларни байрам кунлари, сайиллар чоғида сайр қилдириши билан танилган.
Бўталоқ кўп марта тишлаб олинган, унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
«Жароҳатлар чуқур бўлиб чиқди. Мутахассислар охиригача курашди, тишланган жойларни ювиб тозалади, қон кетишини тўхтатди, аммо у эрталабгача жон берди», — дея таъкидлашди марказдагилар.
Изоҳ (0)