Ҳиндистон 18 май, чоршанба куни жанговар ядро зарядини элтишга қодир «Притхви-2» ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Яқин масофага мўлжалланган «ер-ер» туркумидаги ракета мамлакат шарқидаги Одиша штатида жойлашган «Чандипур» синов полигонидан учирилди. Дастлаб икки ракета парвози режалаштирилган, бироқ биринчиси муваффақиятли учирилганидан сўнг иккинчи ракета билан техник муаммолар юзага келди.
«Притхви-2» 350 километргача етиб бориши мумкин, икки суюқлик двигатели билан жиҳозланган, 0,5—1 минг килограммли жанговар каллак, манёвр қилишга имкон берадиган замонавий навигация тизимига эга. «Притхви-2»нинг бундан олдинги парвози шу йил 16 февралда ўтказилганди.
Изоҳ (0)