Жанубий Корея метеохизмати 18 май, чоршанба куни Канвондо провинциясида 6,5 магнитудали зилзила рўй бергани тўғрисида берилган янглиш хабар учун узр сўради. Хизмат буни сейсмик ҳолатлар эҳтимоли юзасидан ўтказилган машқларга боғлиқ бўлгани билан изоҳлади, дея хабар беради «РИА Новости».
«16—20 май кунлари ‘Табиий офатлар вақтида хавфсиз Корея учун’ машғулотлари ўтказилади. Ушбу машғулотлар доирасида электрон алоқа орқали кучли зилзила ҳақида хабар берилган ва буни маҳаллий ОАВлар ҳақиқий ҳолат сифатида қабул қилган. Жумладан, Хвенсон уезди ҳудудида кучли кўчкилар ва вайронагарчиликлар кутилаётгани эълон қилинганди. Биз юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади Жанубий Корея метеохизмати баёнотида.
Изоҳ (0)