Жанубий Кореяда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ навбатдаги ҳолат ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда, Корея хасталикларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 4 май куни 39 ёшли эркак Жанубий Кореяга Филиппиндан қайтиб келган. У ўша давлатда искабтопар томонидан чақилиб, хасталикка йўлиққани айтилмоқда. Ўзини ёмон ҳис эта бошлаган бемор шифокорларга мурожаат этган, текширув унинг Зика юқтириб олганини тасдиқлаган.
Шу тариқа, Жанубий Кореяда Зикага чалиниш ҳолатлари сони бештани ташкил этди.
Изоҳ (0)