Венесуэла президенти Николас Мадуро 10 май, сешанба куни мамлакатдаги жиноий гуруҳларга расмийларга таслим бўлиш ва тинч йўл билан қуролни топшириш учун уч сутка вақт берди. Акс ҳолда улар куч воситасида йўқ қилиниши билдирилган, дея хабар беради «РИА Новости».
«Келишувга эришишни истаган гуруҳларда бунинг учун 72 соат бор. Уларнинг фаолиятига узил-кесил чек қўйиш вақти келди, фарзандларимиз тинч ҳаёт кечиришга лойиқ», — дея таъкидлаган Мадуро.
Мадуро таслим бўлишдан бош тортган жиноятчиларга қарши қуролли кучлар, миллий полиция, махсус жиноий қидирув ва хавфсизлик хизматларини сафарбар этишни ваъда қилди. 10 май куни Каракасда «Халқни озод этиш ва ҳимоя қилиш операцияси»нинг навбатдаги босқичи бошланди ва унинг натижасида қаршилик кўрсатган тўққиз нафар жиноятчи ўлдирилди.
Изоҳ (0)