Ироқ пойтахтининг асосан шиалар истиқомат қиладиган Мадинат ас-Садр туманидаги бозорда миналаштирилган автомобиль портлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Теракт оқибатида 31 киши қурбон бўлди, камида 60 киши жароҳатланди. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)