11 май, чоршанба куни Бразилиянинг яқин йиллардаги тақдирини белгилаб берадиган кунга айланиши мумкин: мамлакат сенатида давлат раҳбари Дилма Руссеффнинг истеъфоси масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Йиғилиш маҳаллий вақт билан 09:00 (Тошкент вақти билан 17:00) да бошланади, бироқ масаланинг кўриб чиқилиши камида 10 соатдан ошиқ вақтни олиши кутилмоқда. Руссеффнинг 180 кунга вақтинча лавозимдан четлатиш учун сенаторларнинг ярмидан зиёди — камида 41 кишининг овози талаб этилади.
Шундай бўлган тақдирда давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажариш вице-президент Мишел Темерга ўтади, сенат эса мазкур масалани Олий суд раҳбари раислигида яна бир бор кўриб чиқади. Руссеффнинг тақдири шунда узил-кесил ҳал бўлади: сенаторларнинг учдан икки қисми (54 киши) импичмент учун овоз берса, давлат раҳбари лавозимидан кетади.
Изоҳ (0)