Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат январдаги ядро қуроли синови ва февралдаги сунъий йўлдошли ракета учирилиши чоғида эришган «мисли кўрилмаган натижалар» ва «улкан муваффақиятлар» ҳақида маълум қилди, деб ёзади «РБК» КRT давлат телевидениесига таяниб.
Бундай баёнотлар билан Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 36 йилдан буён биринчи марта ўтказилаётган очиқ съездида чиқиш қилди.
Нашр эслатишича, январда Пхеньян водород бомбаси муваффақиятли тарзда синаб кўрилгани ҳақида хабар тарқатган эди. 7 февралда эса КХДР ракета учирди, у Ерни кузатишга мўлжалланган сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Бундан ташқари, мамлакатда баллистик ракеталар бир неча марта синовдан ўтказилди. Бунга жавобан, Ғарб мамлакатлари КХДРга қарши янги санкциялар киритди.
Изоҳ (0)