АҚШ Евроиттифоқни «Шимолий оқим — 2» газ қувури лойиҳасини амалга оширишда шошмасликка ва Евроиттифоқ энергетик ва миллий хавфсизлиги учун мавжуд рискларни баҳолаш мақсадида «пауза қилиш»га чақиради. Бундай баёнот билан АҚШ Давлат департаментининг энергетика бўйича махсус вакили Амос Хохштайн чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.ru». Бундан ташқари, АҚШ ушбу лойиҳани тижорий деб билмайди.
«Биз бу тижорий лойиҳа деб ҳисобламаймиз, балки бутунлай аксинча. Мазкур лойиҳанинг сиёсий қисми бизнинг қаршилигимиздан эмас, лойиҳанинг ўзидан иборатдир. Ё лойиҳа режасининг ўзи, ё унинг оқибатлари Европада ажралишни келтириб чиқаради, ва бу АҚШда, шунингдек, бутун Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа бўйлаб хавотирни келтириб чиқармоқда», — деди Амос.
Изоҳ (0)