АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳридаги Аллапатта туманида отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Шаҳар полицияси вакили берган маълумотларга кўра, жабрланганлар 19—20 ёшда бўлган.
Уч киши ҳаёт учун бевосита хавфга эга бўлмаган жароҳатлар олди, бир киши эса ўқ кўкрагига тегиши оқибатида касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
«Айни пайтда жиноятдан кўзланган мақсадга ишора қилувчи ҳеч нарса йўқ, — деди полиция вакили. — Текширув энди бошланди».
Изоҳ (0)