АҚШ ўзининг Бағдоддаги элчихонасини қўриқлаш учун қўшимча 25 нафар денгиз пиёда аскарини юборди, деб ёзади «ТАСС» CNN телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчилар дипломатик миссияга етиб келган. Улар элчихона хавфсизлиги учун жавобгар бўлган «АҚШ давлат департаменти сўрови бўйича» юборилгани айтилмоқда.
CNN таъкидлашича, ушбу чора 30 апрель куни ҳукумат даҳасидан юзлаб намойишчилар юриб ўтгани юзасидан кўрилган. Акция тинч хусусиятга эга бўлган бўлса-да, унинг баъзи иштирокчилари Ироқ парламентига кириб олиб, у ерда тартибсизликларни уюштиришга муваффақ бўлган эди. Телекомпания маълумотларига кўра, яқин кунларда янги норозилик акциялари кутилмоқда.
Изоҳ (0)