Сурияда мамлакат ичида кўчирилган кишилар лагерининг бомбардимон қилиниши ҳарбий жиноят деб баҳоланиши мумкин. Бундай нуқтаи назарни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Женевада айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен Сурия шимоли-ғарбида, Туркия чегараси яқинидаги Сармадада лагерлар бомбардимон қилинганини сўзсиз қоралайман», — деди ал-Ҳусайн.
Унинг таъкидлашича, ушбу лагерлар бу жойда бир неча ҳафталардан бери турибди, шу туфайли «қирғинли ҳужумлар тасодиф бўлганлиги амри маҳол». «Улар қасддан уюштирилгани ва ҳарбий жиноятларга тааллуқли эканлиги эҳтимоли кўпроқ», — дея ўз фикрига якун ясади БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари.
Унинг сўзларига кўра, «дастлабки хабарлар ҳужумларни Сурия ҳукумати уюштиргани ҳақида маълум қилган, аммо буларнинг барчаси ҳали текширилиши керак».
Изоҳ (0)