Рим папаси Франциск Европа бирлашувига қўшган ҳиссаси учун тақдим этиладиган нуфузли Буюк Карл номли мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
6 май, жума куни Ватиканда бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида Европарламент раиси Мартин Шульц, Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Германия канцлери Ангела Меркель, Италия бош вазири Маттео Ренци ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Мазкур мукофот 1950 йилдан бери Европа тараққиётига ҳисса қўшган шахс ва ташкилотларга бериб келинади. Унга турли йилларда Германиянинг собиқ канцлерлари Конрад Аденауэр ва Гельмут Коль, Англия собиқ бош вазири Уинстон Черчилл, Франция собиқ президенти Франсуа Миттеран, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ва бошқа сиёсатчилар сазовор бўлган.
Изоҳ (0)