ХХР Халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз флоти АҚШ томонидан ташкил этиладиган RIMPAC халқаро ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этади. Бу ҳақда, АҚШ 7-флоти қўмондони, адмирал ўринбосари Жозеф Окойннинг Шанхайда берган баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.
«Хитой флоти бир-икки ойдан сўнг ташкил этаётганимиз йирик манёврларда иштирок этади», — деди у.
У АҚШ ва ХХРнинг йирик ҳарбий тадбирдаги қўшма иштироки мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашувни осонлаштиришини ва икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, ҳарбий амалдор АҚШнинг Тинч океанида бўлиши зиддиятнинг ошишига сабаб бўлмаслигини, унинг асосий мақсади халқаро сувлардаги денгиз йўлларига тенг ҳуқуқ асосида дахл қилинишини таъминлаш эканлигини қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)