Испаниянинг Палос-де-ла-Фронтера шаҳридаги циркдан бегемот қочиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». У айнан қай тарзда цирк ҳудудини тарк этишга муваффақ бўлганига аниқлик киритилмаяпти.
«Сайр» чоғида қочоқ жонивор ўтхўрлик қилди, шунингдек, автотрасса бўйлаб айланиб юрди ва ўткинчиларни қўрқитди. Воқеа гувоҳлари бегемотни суратга олиб, фото ва видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлади.
Охир-оқибат бегемотни тутишди ва циркка қайтаришди.
Изоҳ (0)