Эрон президенти Ҳасан Руҳоний жанубий кореялик ҳамкасби Пак Кин Хе билан учрашувидан сўнг Корея ярим ороли ядро қуролидан холи ҳудуд бўлиши зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз ҳар қандай оммавий қирғин қуроллари яратилишига қарши чиқиб келамиз. Талабимиз — дунё, хусусан, Корея яримороли ва Яқин Шарқ оммавий қирғин ҳамда ядро қуролидан холи бўлиши лозим», — деб таъкидлади Руҳоний Пак Кин Хе билан биргаликдаги матбуот анжуманида.
Жанубий Корея президенти 1 май, якшанбадан бери Эронда бўлиб турибди. Давлат раҳбарига 200 дан зиёд бизнесменлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Изоҳ (0)