Ироқ пойтахти ва унинг атрофида содир этилган уч портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бағдоднинг жанубий туманларидан бирида миналаштирилган автомобилнинг портлаши терактлар ичида энг кучлиси бўлди: 6 киши ушбу ҳужум қурбони бўлди, 18 киши жароҳатланди. Яна бир портлаш пойтахтдан 25 километр шимолдаги Ат-Тармия шаҳрида рўй берди, бунда икки киши ўлди, олти киши яраланди. Учинчи теракт Бағдод жанубидаги Ал-Халис шаҳрида юз берди. У ерда йўлга қўйилган мина портлаши туфайли бир киши нобуд бўлди, икки киши жабрланди.
Портлашлар учун жавобгарликни ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади. Полиция уларнинг Бағдодга келган шиа зиёратчиларига дахли йўқлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)