АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилганидан сўнг «олиб ташланиши мумкин ва керак»лигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда у Ганноверда Германия канцлери Ангела Меркель билан қўшма матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
«Россия ўз мажбуриятларини бажаргач, санкциялар ундан олиб ташланиши мумкин ва шарт», — деди Обама.
Нашр эслатишича, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Минск келишувлари субъекти бўлмагани сабабли, уларни бузмаётганини айтган эди.
Изоҳ (0)