Испаниялик полициячилар наркотиклар контрабандасида гумон қилиб, 20 кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Қўлга олинганлар наркотиклар савдогарларининг иккита халқаро гуруҳи аъзолари бўлгани тахмин этилмоқда.
Полициячилар Туй шаҳрида Porsche Cayenne маркасидаги автомобиль салонида 56 кг героинни аниқлади, ҳодиса юзасидан 12 киши ҳибсга олинди.
Қолган саккиз гумонланувчи Испания-Франция чегарасида икки тонна ва Малага шаҳрида яна икки тонна наша мусодара қилиниши юзасидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)