Мисрда 24 апрель, якшанба куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна икки киши кучли куйиш жароҳатлари билан касалхонага етказилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, Қоҳирадан Эл-Миньяга йўл олган машина ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, катта тезликда ҳаракатланаётиб ағдарилган ва ёниб кетган. Автомобиль ичида бўлган кишилардан ҳеч бирини қутқара олишмаган.
Изоҳ (0)