АҚШ президенти Барак Обама 1915 йилда Усмон империяси томонидан арманларнинг оммавий қирғин қилиниши ҳақидаги баёнотида ушбу фожиани геноцид деб атамади. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
«Бугун биз ХХ асрдаги биринчи оммавий ваҳшийликни хотирлаймиз», — дейилади Оқ уй томонидан 22 апрель, жума куни чоп этилган президентнинг баёнотида.
Чоп этилган матнда «геноцид» сўзи бирор марта ҳам учрамайди.
AP агентлигининг таъкидлашича, шу тариқа президент ўзининг сайловолди ваъдасини бузган. Обама сайловолди кампаниясида ушбу ҳодисани айнан геноцид деб ҳисоблашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)