АҚШ президенти Барак Обама ва мамлакатнинг биринчи хоними Мишель Обама шаҳзода Жорж — шаҳзода Уильям ва Кембридж герцогиняси Кейтнинг ўғли билан учрашди, дея хабар бермоқда «РБК» Кенсингтон саройининг Twitter’даги саҳифасига таяниб.
Икки ёшли шаҳзода Жорж ва Обамаларнинг учрашувида тахт меросхўрининг ота-онаси ва унинг амакиси — шаҳзода Гарри ҳам қатнашди.
Шаҳзода Жорж Америка президенти унинг туғилган кунига совға қилган тебранма ёғоч от учун унга миннатдорлик билдирди.
Обама тахт меросхўрлари билан Буюк Британияга ташрифи доирасида учрашди. Шу жумладан, у қиролича Елизавета II ни 90 ёши билан табриклади.
Изоҳ (0)