Эрон нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг Қатар пойтахти Доҳада 17 апрель, якшанба куни бўлиб ўтадиган хом ашё қазиб олишни музлатиш бўйича учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, Эрон нефть вазирининг учрашувдаги иштироки аввалдан режалаштирилмаганди, бироқ мамлакат музокараларга вакилини жўнатиши кутилганди.
Нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг аксарияти Доҳадаги учрашувда қатнашувини тасдиқлаган бўлиб, унда хом ашё қазиб чиқариш ҳажмини 2016 йил январь ойи даражасида қолдириш масаласи муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)