Украиналик машҳур боксчи Владимир Кличко британиялик ҳамкасби Тайсон Фьюри билан реванш учрашувини 2016 йилнинг 9 июлида Манчестер шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Фьюрининг Кличкога қарши жанги 9 июлда Манчестерда бўлиб ўтади. Расмий эълон яқин орада берилади», — деб ёзди британиялик боксчининг вакили Питер Фьюри Twitter’даги саҳифасида.
Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни Кличко Дюссельдорфда ўтган учрашувда Фьюридан мағлубиятга учраб, IBF, IBO, WBO ва WBA версиялари бўйича чемпионликни бой берди. Декабрь ойида эса IBF ўз вакили, украиналик боксчи Вячеслав Глазков билан жанг қилишдан бош тортган Фьюрини чемпионлик камаридан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)