Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Япониянинг Кашива шаҳрида давом этаётган ITF туркумидаги, соврин жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи Kashiwa Open теннис турнирининг чорак финалига чиқди.
Халқаро теннис федерациясининг маълум қилишича, 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврада япониялик Аяка Окунога қарши кортга чиқди. Мазкур беллашувда Ўзбекистон вакили қийинчиликсиз 6:0, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 212, япониялик теннисчи эса 276-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки даврада ўзбекистонлик теннисчи Хитой вакили Лин Чжуни 4:6, 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Шунингдек, мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Хитой Тайпейи вакили Пеи-Чи Ли билан тандем ҳосил қилган Сабина Шарипова дастлабки даврада япониялик Момоко Кобори ва Чихиро Мурамацу жуфтлигини 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилганди. Чорак финалда эса япониялик Акико Омаэ ва Юуки Танака дуэтига қарши баҳс олиб борган Шарипова/Ли жуфтлиги 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)