Австралиянинг Qantas авиакомпанияси ўзининг Boeing 737-800 самолёти ва Tesla Model S P90D электромобили ўртасида пойга ташкил қилди, деб ёзади Meduza.
Автомобиль ва авиалайнер Мельбурндаги Авалон аэропортида параллел учиш-қўниш йўлакларидан юриб ўтди.
Стартда 3 сония ичида соатига 100 км тезликка эга бўлган Tesla олдинга чиқиб кетди. Аммо уч километрли йўлакда ҳаракатлангани сари, Boeing ўртадаги масофани қисқартириб борди, шундай бўлса-да, қайсидир лаҳзада автомобиль яна илгарилаб кетди. Йўлакнинг охирига келиб, самолёт Tesla билан деярли бир хил чизиқда бўлиб қолди, бироқ парвоздан сўнг, албатта, олдинга ўтиб олди.
Qantas ўзининг автомобиль ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорлигига эътибор қаратиш мақсадида Tesla ва Boeing пойгасини тасвирга олди.
Изоҳ (0)