• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Киев Россия билан кенг кўламли уруш бошидан буён ҳукуматга қарши энг йирик намойишларга гувоҳ бўлди. Улар Украина парламенти аввал кузатилмаган шошқалоқлик билан овозга қўйган, президент Зеленский эса хавотир ва танқидларга қарамай, имзолаган қонунга эътироз билдиришди. Гап танқидчилар мамлакатнинг коррупцияга қарши органлари мустақиллигини заифлаштиришига ишонаётган 12414-сонли қонун лойиҳаси ҳақида. У коррупцияга қарши икки асосий мустақил идора Коррупцияга қарши миллий бюро (НАБУ) ва Коррупцияга қарши махсус прокуратура (СAPО) устидан назоратни бош прокуратурага ўтказишни назарда тутади.

    Kiyevda oъtgan hukumatga qarshi namoyish
    Киевда ўтган ҳукуматга қарши намойиш
    Фото: AP

    Қонун лойиҳаси аввалбошидан турли шубҳа-гумонларни уйғотди. Боиси у 22 июль куни эрталаб соат 8:00 да шошилинч чақирилган қўмита йиғилишида тақдим этилди. Лекин унда қўмита раиси ҳам, аъзоларнинг аксарияти ҳам йўқ эди. Парламентда Зеленский партияси ҳукмронлиги боис, лойиҳани 263 депутат маъқуллади, атиги 13 нафари эса қарши чиқди. Куннинг иккинчи ярмига келиб, ҳужжат имзолаш учун президент офисига юборилди.

    Эндиликда Зеленскийга содиқ бош прокурор Руслан Кравченко коррупция ишларини бошқа терговчиларга ўтказиш ёки уларни ёпиш ваколатига эга бўлади. Танқидчилар бу коррупцияга қарши ислоҳотларни заифлаштириб, мамлакатнинг келажагига соя солади, деган фикрда.

    Зеленский украиналиклар учун анъанавий мурожаатида мазкур қонунни ҳимоя қилиб, ҳар иккала идора ҳам “ишлашда давом этиши”ни айтди. Тузилмавий ўзгаришларни эса “Россия таъсиридан тозаланиш”зарурлиги билан изоҳлади. Шу билан бирга, Зеленский, коррупцияга қарши кураш тизимининг самарадорлигини танқид қилиб, айрим ишлар “йиллар давомида осилиб қолганини” таъкидлади. Бундан ташқари, у қонунни бузганлар учун Бош прокурор томонидан “муқаррар жазо” таъминлашини билдирди.

    Hukumatdan noroziligini ifodalash uchun Kiyevga yigъilgan ukrainaliklar
    Ҳукуматдан норозилигини ифодалаш учун Киевга йиғилган украиналиклар
    Фото: Kyiv Independent

    Украина ҳукумати ҳам НАБУ ваколатларининг қисқартирилишини Россия таъсири билан изоҳлади. Қонун қабул қилинишидан бир кун олдин Украина Хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ташкилот идорасида тинтув ўтказган ва буни рус жосусларини аниқлаш бўйича амалиёт сифатида кўрсатган эди.

    Мазкур қонун Украинанинг иттифоқчиларида хавотир уйғотди. Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича комиссари Марта Кос Х (собиқ Twitter) тармоғида пост қолдириб, ўзининг жиддий хавотирда эканини билдирди. Шунингдек у “НАБУ мустақиллигини ҳимоя қилувчи асосий кафолатларнинг бекор бўлиши ортга ташланган жиддий қадам экани”ни айтди.

    Қонун Украина президенти томонидан имзолангач норозилик намойишига қатнашган 18 ёшли Владислава Кирстюк бу мамлакат истиқболига хавф солишини таъкидлади.

    “Мен 2014 йилда Россия қўллови билан босиб олинган ҳудудда болалигимни ўтказганман. Барча ҳокимият бир одамда тўпланганда нима бўлишини биламан. Ҳамма нарса сизга қарши ишлайди. Ушбу тажрибани бу ерда ҳам қайтармоқчи эмасмиз”, деган у.

    Коррупцияга қарши мустақил органлар ваколатларининг қисқартирилиши нафақат Ғарб сиёсий доиралари ва Украина жамоатчилиги, балки бир вақтлар президент жамоасида ишлаган ва ҳозирда расмий рутба эгаллаб турган амалдорларни ҳам ҳайратга солди.

    2020- йилдан 2024 йилга қадар Украина Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият кўрсатган, шу билан бир вақтда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоси ҳисобланган Дмитрий Кулеба ҳужжат имзоланган 22 июлни “Украина учун ёмон кун” деб атади. Собиқ вазир, шунингдек президент “халқ тарафида туриш ёки аксинча” вариантларидан бирини танлаши кераклигини айтди. Ҳарбий разведка хизмати (ҲУР) раҳбари Кирилл Буданов эса “умумий душман турганда, ички қарама-қаршиликлар очиқ мулоқот орқали бартараф этилиши” кераклигини таъкидлади.

    Украина собиқ ташқи ишлар вазири Кулеба
    Фото: AFP

    The Economist нашри қонун лойиҳасининг шошилинч тарзда имзоланганига диққат қаратиб, ўзининг Киевдаги манбаларидан изоҳ олди. Улардан бири юз бераётган жараёнлар ортида Зеленский таъкидлаганидан бошқачароқ мотив борлигини даъво қилди. Иддаога кўра, НАБУ президент девонига яқин шахсларнинг шубҳали битимлари юзасидан тергов ишлари очгани боис мазкур қонун ташаббуси илгари сурилган.

    Журналнинг яна бир манбаси Зеленский “жавобгарлик сўралмайдиган даврда имкониятдан фойдаланиб қолишга қарор қилгани, Дональд Трампни қисман ўз томонига оғдиргач, энди ички масалаларга эътибор қаратаётганини иддао қилди. Қонун ортида қандай амбициялар турганидан қатъий назар, у мамлакатнинг Европа Иттифоқига йўлини мураккаблаштиради.

    EU Warns Ukraine Over NABU and SAPO Anti-Corruption Reforms

    Қолаверса, кенг кўламли босқинга қарши 2022 йилдан буён жанг қилаётган жамият кайфиятига салбий таъсир қилади. “Биз Европани танладик, автократияни эмас”, “Отам бу учун жон бермаган” каби ёзувларни кўтариб, намойишга чиққан аҳоли Зеленскийга нисбатан қўллов камайиши мумкинлигига далолатдир.

    Янги қонун билан ваколатлари чекланган ҳар икки ташкилот 2014 йилги Майдан воқеаларидан сўнг Ғарб талаби билан тузилган бўлиб, Украина давлатчилигини Европа стандартлари билан уйғунлаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилган эди. Икки агентлик уруш пайтида ишини янада кучайтириб, қонунчилар, вазирлар ва Зеленский маъмуриятининг собиқ раҳбарига қарши айбловлар қўйди.

    23 июл, 22:10   Изоҳ (0)   1426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#коррупция#Зеленский
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.