АҚШнинг Теннесси штати тоғли ҳудудида саёҳат вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 апрель, душанба куни маҳаллий вақт билан 15:30 атрофида рўй берди. Вертолёт ёнғин туфайли буткул ёниб битгани билдирилмоқда.
Беш киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни ҳаво кемаси тегишли бўлган Smokey Mountain Helicopters компанияси эгаси ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, вертолётдаги гуруҳ туристлар орасида оммалашган йўналиш бўйлаб саёҳатда бўлган.
Изоҳ (0)