Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Chevrolet компанияси Camaro ZL1 спорткарининг очиқ модификациясини тақдим этди, деб ёзади Motor. Моделнинг премьераси Нью-Йоркдаги моторшоуда бўлиб ўтди.

Фото: Motor

Фото: Motor

Кабриолет ўша 640 от кучига тенг саккиз цилиндрли бензинли 6.2 двигателга эга (механик компрессорли). Агрегат ўн диапазонли автоматик узатиш қутиси билан жуфтликда ҳам ишлаши мумкин.

Фото: Motor

Фото: Motor

Компания вакиллари сўзларига кўра, трекли кабриолет «купега ўхшаш динамик тавсифларга эга», аммо моделнинг аниқ кўрсаткичлари келтирилмади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Спорткар магнитореологик бошқарилувчи амортизаторга эга адаптив подвеска, электрон бошқарувли орқа дифференциал блокировкаси, олти поршенли Brembo тормоз механизмлари, 20 дюймли ғилдирак дисклари (Goodyear Eagle F1 Supercar қопқоқли) билан жиҳозланган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Chevrolet компанияси янги авлод Chevrolet Camaro купесининг ZL1 номини олган трекли модификациясини тақдим этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар