Chevrolet компанияси Camaro ZL1 спорткарининг очиқ модификациясини тақдим этди, деб ёзади Motor. Моделнинг премьераси Нью-Йоркдаги моторшоуда бўлиб ўтди.
Кабриолет ўша 640 от кучига тенг саккиз цилиндрли бензинли 6.2 двигателга эга (механик компрессорли). Агрегат ўн диапазонли автоматик узатиш қутиси билан жуфтликда ҳам ишлаши мумкин.
Компания вакиллари сўзларига кўра, трекли кабриолет «купега ўхшаш динамик тавсифларга эга», аммо моделнинг аниқ кўрсаткичлари келтирилмади.
Спорткар магнитореологик бошқарилувчи амортизаторга эга адаптив подвеска, электрон бошқарувли орқа дифференциал блокировкаси, олти поршенли Brembo тормоз механизмлари, 20 дюймли ғилдирак дисклари (Goodyear Eagle F1 Supercar қопқоқли) билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Chevrolet компанияси янги авлод Chevrolet Camaro купесининг ZL1 номини олган трекли модификациясини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)