Россиянинг «За рулём» журнали мухбири Вадим Крючков хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси.
Россиялик журналист Ўзбекистонга ташрифи давомида Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводида ҳамда Тошкентдаги General Motors Powertrain Uzbekistan заводида бўлиб, Ўзбекистон автомобиль саноати фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, у янги Ravon брендидаги автомобилни ҳам мамлакат йўлларида синовдан ўтказди.
Журналистнинг Ўзбекистондан олган таассуротлари, хусусан, Ўзбекистон автомобиль саноати фаолияти ҳақида ёзган мақоласини «За рулём» журналининг навбатдаги сонларида ўқишингиз мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)